Ҳар бир соҳада фаолият юритаётган ходимлар орасида ўзининг самарали меҳнати ва фидокорона хизматлари билан ажралиб турган инсонлар ҳар доим қадрланиб келинган. Чунки бундай инсонлар ўзларининг профессионал кўникмалари ва касбига масъулиятли ёндашувлари орқали меҳнат қилаётган тизим ривожига муносиб ҳисса қўшади.

Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев тегишли буйруғи билан ана шундай бир гуруҳ хоразмлик фахрийларни Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлади.

Шу муносабат билан Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида йиғилиш ўтказилиб, мукофотлар ўз эгаларига топширилди.

Хусусан:
Рўзмeтoв Фaйзуллa Aбдуллaевич – “Пoлвoн-Ғoзoвoт” ирригaция тизими бoшқaрмaси, “Р-8” кaнaли бoшлиғи.
Maxрaмoв Maxмуд Яxшибaевич – “Aмудaрё” ҳaвзaси сув xўжaлиги бирлaшмaси бoшлиғи.
Қўчқоров Жумабой Қўчқорович – Урганч давлат университети доценти.
Қoсимoв Сoбир Aллaбeргaнoвич – Tуямўйин гидрoузeлидaн фoйдaлaниш бoшқaрмaси, Илмий-тexник axбoрoт бўйичa бoш муҳaндиси.
Устозларни бундай эътироф билан қутлаб қоларканмиз, уларга соғлиқ, оилавий тинчлик-тотувлик ҳамда барча ишларида омад ва янги муваффақиятлар тилаб қоламиз!
Бундай инсонларнинг меҳнат фаолияти ва ҳаёт йўллари келажак авлодларга ҳамиша илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





