Унда Давлатлараро Амударё ирригация каналлари бошқармаси, туман “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ мутахассислари ҳамда аҳоли ва фермер хўжаликлари вакиллари иштирок этишди.
Йиғилганларга Президентимизнинг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-865-сонли Қонуни мазмун-моҳиятлари тушунтирилди, шу билан бирга, янги таҳрирдаги Конституциямиз хусусида ҳам маълумотлар берилди.Шунингдек, объект техник ҳолати кўздан кечирилиб, у ерда доимо авария захира материаллари тайёрлаб қўйилиши, қувур ва мосламалар занглашга қарши бўёқланиши ҳамда гидроиншоот атрофи обод сақланиши муҳимлиги таъкидланди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





