КОНСТИТУЦИЯ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР

Bosh sahifa / Axborot xizmati
“8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни” байрами муносабати билан Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда тизим ташкилотлари ходимлари иштирокида учрашув ўтказилди.
Унда Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетининг “Ҳуқуқ” кафедраси ўқитувчиси Ф.Жуманазаров ўз маърузаси билан қатнашди.
Тадбирда янгиланган Конституциянинг мазмун-моҳияти ва “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг асосий устувор йўналишлари доирасида белгиланган туб ислоҳотлар тўғрисида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, сув хўжалиги ташкилотлари ходимлари юртимизда сўнгги йилларда иқтисодий, ижтимоий, маданий-маънавий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва бу борада эришилаётган натижаларни мустаҳкамлашда янги таҳрирдаги Конституциянинг ўрни ва роли билан танишишди.
Тадбир сўнггида йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларига маърузачи томонидан маълумотлар олдилар.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)