Айниқса 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, улар билан манзилли, аниқ мезонлар асосида ишлаш ташкил қилинди.



- Эндиликда эътиборга муҳтож ёшларнинг ҳар бирига алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг ҳаётда ўрнини топишида, ижтимоий ҳаётга мослашишида, соғлом турмуш тарзи кечиришида индивидуал иш фаолияти ташкил этилди. Уларнинг ота-оналари ва маҳалла масъуллари билан биргаликда самарали профилактик ишлар олиб борилмоқда, қолаверса барча керакли кўмаклар берилиб борилади – дейди Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ бошлиғи Одилбек Рахимберганович.



