
Бўлажак мутахассисларни тайёрлашда ўқувчи-талабаларнинг таълим муассасалари, ташкилот ва корхоналарда ўтказиладиган малакавий амалиётлари алоҳида ўрин тутади.
Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги Сув хўжалиги ва мелиорация коллежининг сиртқи бўлимида таълим олаётган ўқувчилар ёзги таътил ва малака амалиёт курсларини Урганч тумани ирригация бўлими ҳисобидаги “Урганч-арна” каналининг ПК0+00 пикетида жойлашган сув иншоотида ўташмоқда.

Дарҳақиқат, таълимда фан ва ишлаб чиқариш чамбарчас боғлиқ, демак коллеж ҳамда муассаса ва ташкилотларнинг ўзаро яқин ҳамкорлигини таъминлаш ўта муҳим роль ўйнайди.
