Бўлажак мутахассисларни тайёрлашда ўқувчи-талабаларнинг таълим муассасалари, ташкилот ва корхоналарда ўтказиладиган малакавий амалиётлари алоҳида ўрин тутади.
Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги Сув хўжалиги ва мелиорация коллежининг сиртқи бўлимида таълим олаётган ўқувчилар ёзги таътил ва малака амалиёт курсларини Урганч тумани ирригация бўлими ҳисобидаги “Урганч-арна” каналининг ПК0+00 пикетида жойлашган сув иншоотида ўташмоқда.Коллеж ўқувчиларига касбий маҳоратини шакллантириш учун тегишли шарт-шароитлар яратилиб берилди. Шу билан бирга, битирув диплом ишлари учун илмий изланишлар олиб боришларида соҳа мутахассассислари бириктирилди.
Дарҳақиқат, таълимда фан ва ишлаб чиқариш чамбарчас боғлиқ, демак коллеж ҳамда муассаса ва ташкилотларнинг ўзаро яқин ҳамкорлигини таъминлаш ўта муҳим роль ўйнайди.