Юртимизда эълон қилинган умумхалқ ҳашарининг иккинчи кунида ҳам вилоятимизнинг сув хўжалиги ташкилотлари фаоллик билан иштирок этишмоқда.

Шу жумладан, Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг ишчи-ходимлари ҳам ушбу кунда бирдамлик билан қатнашиб, атроф-муҳитни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

Тадбир давомида ташкилотнинг маъмурий биноси ва унинг атрофидаги ҳудуд тозаланди, томорқа ерлари юмшатилиб, баҳорги экин мавсумига тайёрлаб қўйилди.Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати






