QR-код адреса статьи


УМУМХАЛҚ ҲАШАРНИНГ 2-КУНИ ҲАМ ҲАМЖИҲАТЛИК БИЛАН ДАВОМ ЭТМОҚДА

Хоразм вилояти

Юртимизда эълон қилинган умумхалқ ҳашарининг иккинчи кунида ҳам вилоятимизнинг сув хўжалиги ташкилотлари фаоллик билан иштирок этишмоқда.
Шу жумладан, Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг ишчи-ходимлари ҳам ушбу кунда бирдамлик билан қатнашиб, атроф-муҳитни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.
Тадбир давомида ташкилотнинг маъмурий биноси ва унинг атрофидаги ҳудуд тозаланди, томорқа ерлари юмшатилиб, баҳорги экин мавсумига тайёрлаб қўйилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish