
Хусусан, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси, Мелиоратив экспедиция, “Шовот-Қуловот” ҳамда “Полвон-Ғозовот” ирригация тизими бошқармалари томонидан Урганч туманидаги “Дўстлик ёп” каналида ҳашар уюштирилиб, сув ҳавзаси тозаланди ва канал четидаги дарахтлар таги оқланди.
“Дўстлик ёп” канали узунлиги 10,6 км бўлиб, барча қисми бетон билан қопланган. Туманнинг “Оқ олтин”, “Ж.Мангуберди” ва “Ғалаба” ҳудудларининг 1 120 гектар ер майдонини сув билан таъминлашга хизмат қилади.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





