“БЎСТОН ЯБ” КАНАЛИДА ЎҚУВ СЕМИНАРИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Янгибозор туманидаги “Бўстон яб” каналининг ПК34+00 пикети гидроиншоотида туман “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ ҳамда Насос станциялари ва энергетика бошқармаси мутахассислари иштирокида “Сувхўжаликназорат” инспекцияси вилоят бошқармасининг навбатдаги семинари бўлиб ўтди.
Семинарда Президентимизнинг 2022 йил 11 майдаги “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-240-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-865-сонли Қонуни ва Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг 2024 йил 21 майдаги 01-176-24-сонли топшириқ хатлари мазмун-моҳияти, шунингдек, мазкур ҳужжатлар орқали соҳа ташкилотларига юклатилган вазифалар тўлиқ тушунтириб берилди.  

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)