“СУВХЎЖАЛИКНАЗОРАТ” ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ НАВБАТДАГИ ЎҚУВ СЕМИНАРИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
“Сувхўжаликназорат” инспекцияси вилоят бошқармаси томонидан вилоятда сувдан самарали фойдаланиш ва гидротехник иншоотларни беталофат ишлатиш юзасидан Ҳазорасп туманидаги “Р.Собиров” канали ПК 213+00даги гидроиншоотида ўқув семинари ташкил этилди.
Унда Президентимизнинг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли Қарори, 7 майдаги ПФ-74-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги ЎРҚ-865-сонли Қонунлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.
Шу билан бирга, объектларни асраш, кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш ҳамда юклатилган вазифаларни муддатида сифатли бажариш муҳимлиги таъкидланди.
 
Маълумот учун, ушбу гидроиншоот 1972 йил қурилган бўлиб, сув ўтказиш қобилияти 21 м³/сек.; “Асёп”, “Қораёнтоқ” ва “Қизилровот” каналларини сув билан таъминлайди. “Р.Собиров” канали узунлиги 21.1 км; 10 та ровоқдан иборат. Боғот туманининг 12 210 гектар ер майдонларини суғоришга хизмат қилади.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)