ҲАЗОРАСП ТУМАНИДА СЕМИНАР

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ хузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси мутахассислари томонидан Ҳазорасп туманидаги “Шпор-29” насос станциясида режа-кўрсаткичларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ҳафталик графикка асосан ўқув семинари ўтказилди.
Унда ишчи-ходимларга Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 апрелдаги “Қонунлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш ва кўриб чиқиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1054-сонли Қонуни мазмун-моҳияти тушунтирилди. 
Шу билан бирга, насос станциялар кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, уларга ажратилган электр энергиясидан лимитлар доирасида фойдаланиш ҳамда ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш каби масалалар бўйича керакли кўрсатмалар берилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)