СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИ ХОРАЗМДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Жорий йилнинг 26 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев Янгиариқ туманида оммавий сайёр қабул ўтказди. 
Унда вилоятдаги сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари, туман ҳокими ва ташкилот-идоралар раҳбарлари, фермерлар, сув истеъмолчилари иштирок этди. 
Сайёр қабулда “Хоразм полвонлари” фермер хўжалиги раҳбари М.Вафаев “Боят” каналини реконструкция қилиш, “Рўзагул севган” фермер хўжалиги раҳбари К.Хайитов “Каттабоғ” каналининг 3,2 км қисмини ҳамда “Ёдгор” фермер хўжалиги раҳбари М.Ёдгоровлар “Пўрсанг” каналини тозалаш ва бетонлашни сўраб мурожаат қилдилар. 
Ушбу мурожаатлар тинглангач, фермерларга, мазкур тадбирлар вилоятда “Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналларини қайта тиклаш” лойиҳасининг 2-босқичи доирасида амалга ошириладиган ишлар таркибига киритилганлиги ҳамда лойиҳа 2025-2029 йиллар давомида амалга оширилиши тушунтирилди.
Сайёр қабулда барча мурожаатлар тингланиб, уларни ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)