Сайёр қабулда Гурлан туманидаги “Ўразмат Бекчанов”, “Гужумқалъа”, Урганч туманидаги “Чорвадор”, “Азамат ўғли Асадбек”, Янгиариқ туманидаги “Юсуббой Иноят” фермер хўжаликлари раҳбарлари давлат-хусусий шериклик асосида олинадиган насос станцияларни қандай ишлатиш, электр энергиясини тежаш миқдори, энергия тежамкор қурилмаларни ўрнатиш, ишчиларнинг маоши ва даромад кўриш ҳақида саволлар бердилар.
Барча саволларга жавоб қайтарилди. Масъулларга ДХШ бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришда фермерларга кўмаклашиш вазифаси юклатилди. Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати






