КОРРУПЦИЯДАН ҲОЛИ ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН УЧУН БИРЛАШАЙЛИК!

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Жорий йилнинг 13 март санасида Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида вилоят Прокуратураси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва транспорт бошқармаси ходимлари томонидан “Коррупция бизга ярашмайди” шиори остида тарғибот учрашуви ўтказилди.
Унда ҳозирда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш асосий долзарб вазифалардан бирига айланганлиги, бу иллатга қарши муросасизлик муҳитини шакллантириш ва қатъий кураш олиб бориш тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Шу билан бирга, ташкилотларда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ва коррупцион ҳолатлар ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар бериш кераклиги таъкидланди.
“Президентимиз томонидан илгари сурилган жамиятимизда “Қонун ва адолат - устувор, жиноятга жазо - муқаррар”, деган принципни қарор топтириш, коррупцияни йўқ қилиш учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этайлик” – деди маъруза сўнггида прокуратура катта прокурори Ф.Қўшаев.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)