ҲУРМАТУ ИЗЗАТ КЎКИНИНГ ЧИНАКАМ ТЎЛИН ОЙИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Мироб-шоир Огаҳий ҳазратларининг шундай сатри бор: Бўлса ҳар одам қаноат нуридин равшанзамир, Улдурур иззат сипеҳри авжида бадри мунир. Маъноси: Кимнинг кўнгли қаноат нури билан чароғон бўлса, ҳурмату иззат кўкининг чинакам тўлин ойи ўшадир.

Ана шундай инсонлардан бири - самарали меҳнати орқали жамоада ҳурмат ва эҳтиром топган, ўз касбидан фахрланувчи жонкуяр сувчи, Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг тажрибали мутахассиси Даврон Бобожонович Кенжаевдир.
Умрининг 29 йилини вилоят сув хўжалиги ривожига бағишлаган бу инсон малакали, тиришқоқ кадрлар тайёрлашда ҳам “Корхона-коллеж” дастури асосида қатор олий ва ўрта махсус ўқув юртлари билан ҳамкорлик ўрнатиб, сўнгги уч йилда 83 нафар талаба ва ўқувчиларнинг амалиёт ўташларига амалий ёрдам берди. Улардан 52 нафари сув хўжалиги соҳасида ишга кириб, меҳнат фаолиятини йўлга қўйишида кўмаклашди.  
Даврон ака Кенжаев ёшлар учун ўзининг бой касбий тажрибасини бажонидил ўргатадиган доно ва сабрли мураббийдир. У меҳнат фаолияти давомида кўплаб шогирдлар тайёрлади. Ҳозирги кунда улар вилоятимизнинг сув хўжалиги соҳасида самарали меҳнат қилиб келишмоқда.
Мен отам касбини танлаб кам бўлмадим, ҳурмат-эътибор орттирдим. 2019 йилда камтарин меҳнатларим эътироф этилиб, “Сув хўжалиги аълочиси” кўкрак нишонига муяссар бўлдим. Ҳозирда менинг ўғлим ҳам изимдан бориб, шу соҳада фаолият юритиб келмоқда. Сувчилик касбини танлаганимдан ҳеч афсусланмайман. Сув хўжалиги соҳасида меҳнат қилиш мени қувонтиради, чунки мен севимли ишим билан фахрланаман!” – дейди Даврон ака.
 

Наргиза Машарипова,
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот котиби


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)