Хусусан, Гурлан туманининг “Болдоқли” МФЙ ҳудудидаги аҳоли томорқа ерларининг сув таъминотини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари таҳлил қилинди.
Шу билан бирга, маҳалла вакиллари билан учрашилиб, уларнинг бу борадаги фикрлари эшитилди.
Оқсоқоллар сув таъминотини яхшилаш йўлидаги хайрли ишлардан мамнун эканликларини билдирдилар.Шунингдек, масъулларга лойиҳа доирасидаги тадбирларни ўз вақтида ва сифатли якунланишига доир кўрсатмалар берилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати






