Бу борада вилоят тизим ташкилотларида ҳам ишлар қизғин кетмоқда.
Хусусан, “Полвон-Ғозовот” ирригация тизими бошқармаси томонидан Хива тумани “Бирлашган” каналининг 200 метр қисмида бетонлаштириш, шунингдек, Урганч туманидаги “Дўстлик” каналида эса бетонлаштириш жараёнига тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.
Ушбу тадбирларга 2 та техника ва 20 нафар ишчи кучи жалб қилинган.
Шу билан бирга, сув ҳавзалари бўйида ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш мақсадида ташкилот томонидан паррандахоналар ташкил этилиб, у ерда ўрдак ва куркалар етиштириш йўлга қўйилган.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати






