“Урганч-яб” канали шаҳар ичидан кесиб ўтувчи канал хисобланганлиги боис, турли хил ахлатлар тез-тез тўпланиб қолиш ҳолатлари кузатилади. Урганч тумани “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ меҳнаткаш ишчи гуруҳи доимий равишда каналлар тозалигини таъминлаб келмоқда.
Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, Урганч шаҳрини 3 та канал кесиб ўтади, булар: “Урганч-яб” канали - узунлиги 10.6 км, шаҳар ичкарисидаги қисми 7.2 км, “Дўстлик-яб” канали – узунлиги 10.6 км, шаҳар ичкарисидаги қисми 3.2 км ва “Чакка-яб” канали 3.5 км.ни ташкил этади.
Шунингдек, мазкур муассаса томонидан Урганч-Чолиш йўлидаги “Қозоқ яб” каналида ҳам тозалаш ишлари бажарилган.Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати






