
Вилоятнинг Тупроққалъа туманида “Тупроққалъа массивадаги 2,7 км узунликдаги ҳимоя дамбаси ва 3 дона шпораларни реконструкция қилиш” объектида ҳозирги кунда анашундай ҳимоялаш ишлари олиб борилмоқда. Бугун тегишли ташкилот раҳбар ва бош мутахассислар ушбу объектда йиғилиб, амалга оширилаётган ишларни кўздан кечириб, режа ва амалдаги ишларни муҳокама этди.
Мазкур объект ишларига “Хоразмсувлойиха” МЧЖ лойиҳачи ташкилот ҳисобланиб, бош пудрат ташкилоти эса "Махсус сув қурилиш" МЧЖ ҳисобланади. Ҳозирги кунда ушбу объектга 6 та экскаватор, 1 та бульдозер, 31 та бошқа техникалар ва 47 нафар ишчи ходимлар жалб қилинган.

Ҳар йили тошқин ва талофатларнинг олдини олиш, дарёдаги оқимни бехатар ўтказиш мақсадида Амударё қирғоқ ҳимоя иншоотларини қуриш ва таъмирлаш бўйича Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, эксплуатация ва тегишли ташкилотлар томонидан давлат бюджети ҳисобидан катта ҳажмдаги ишлар бажарилмоқда.
