
“Ер соати” биринчи марта 2007 йилда Сидней шаҳрида (Австралия) ташкил этилган бўлиб, кейинги йили бу тадбирга дунё бўйлаб жуда кўп мамлакатлар ва шаҳарлар қўшилган. 2009 йилда эса инсоният тарихидаги энг йирик оммавий акцияга айланди – унда сайёрамиздаги миллиарддан ортиқ одам иштирок этди.
Шу муносабат билан Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ходимлари ҳам мазкур тадбирда қатнашиш орқали юртдошларимизни иқлим ўзгариши, атроф-муҳит муаммоларига қизиқишга ва сайёрамизни асраб-авайлашга ҳисса қўшишга чақириб қолади.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати






