
Жумладан, ушбу лойиҳага 3,5 км узунликдаги канални бетонлаш, 2 та қувурли ўтиш жойларини реконструкция қилиш, 8 дона сув олиш иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари киритилган.
Ҳозирда объектга 8 та техника ва 15 нафар ишчи-ходимлар жалб этилиб, каналнинг 0,25 км узунликдаги қисмида бетонлаш бажарилди ҳамда объектга зарур хомашё ва жиҳозлар келтирилиб, ишлар режа-графиклари асосида давом эттирилмоқда.
Мазкур қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши натижасида ҳудуднинг 1 420 гектар суғориладиган экин майдонлари сув таъминоти яхшиланиши режалаштирилган.Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





