
ПҚ-144-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Хазорасп текистил” МЧЖ билан “MASTER BILDING PRODUCTS” фирмаси ўртасида 1100 гектар пахта майдонларига шартнома тузилган ва ишчи-гуруҳ томонидан ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, 596 гектар майдон учун 16 та ҳовуз қазилиб, геомембраналар тўшалди. 110 гектар майдонга насос, фильтр ва магистрал қувурлар ўрнатилди, 210 гектар майдонга томизғич ленталар ёйилган бўлиб, айни кунларда 10 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологиясини ишлатиш йўлга қўйилди.
Қолган майдонларда ҳам технологиялар босқичма-босқич ишга туширилади.