Шовот туманида "Шинжон" усулини тарғиб этишга қаратилган семинар бўлиб ўтди

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Жорий йилнинг 16 март куни Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда Шовот тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси мутахассислари томонидан туманнинг “Хидиров” ҳудудидаги “Хўжалик” фермер хўжалигида сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш мавзусида семинар ўтказилди.
Унда соҳа мутахассислари ҳамда туман фермерлари иштирок этишди.
Семинар давомида ушбу фермер хўжалигининг 17 гектар пахта экин даласига “Шинжон” усули, яъни чигит экилгач, томчилатиб суғориш шланглари устидан плёнка тортилиб суғорилиш технологияси жорий этилиши намунасида мазкур тажрибанинг афзалликлари ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди.
Хусусан, “Шинжон” усулида чигит экиладиган майдонларда бажариладиган агротехник тадбирларнинг қисқариши ҳисобига тупроқ зичланиши ва сарф-харажатларни камайтириш имконини бериши таъкидлаб ўтилди.
Шу билан бирга, семинар давомида Президентимизнинг 2026 йил 5 февралдаги “Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-47-сонли Қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.

Шунингдек, ҳукумат ҳужжатларида белгиланган вазифа ва топшириқларнинг ижросини ўз муддатларида таъминлаш борасида кўрсатмалар берилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)