
Шу муносабат билан Хоразм вилояти сув хўжалиги тизим ташкилотлари томонидан юртимизда ўтказилган умумхалқ ҳашари доирасида сув хўжалиги объектлари атрофидаги майдонларга ҳамда магистраль йўллар четларига умумий ҳисобда 10 минг тупдан ортиқ манзарали ва мевали дарахтлар экилди.
Биз табиатни асраш ва келажак авлодларга соғлом муҳит қолдириш учун масъулмиз. Шундай экан барчамиз бу каби хайрли тадбирларда фаол иштирок этиб, атрофимиздаги муҳитни яхшилаш учун ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз даркор.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати






