Хоразмлик сувчилар умумхалқ ҳашарда фаоллик билан иштирок этишмоқда

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Ҳашар - бу ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳамда жамоалар ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш учун ўтказиладиган анъанавий тадбир. 
Шу кунларда юртимиз шаҳар ва қишлоқлари аҳолиси ўз хонадонлари, боғ ва томорқалари, шу билан бирга, жамоат жойларини, идора ва ташкилотлар эса ўзлари тасарруфидаги ҳудудларни саранжом-саришта қилиш мақсадида йиғилишади.
Мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган ушбу умумий ишга хоразмлик сувчилар ҳам аҳиллик ва бирдамлик билан енг шимариб киришишган.
Тасвирларда Янгиариқ тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси жамоасининг ҳашарда иштирок этиш жараёнлари акс эттирилган.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)