ҲАШАР – ЭЛГА ЯРАШАР!

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Хоразм вилояти

Юртимизда 13–14 март кунлари “Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши эълон қилинган бўлиб, айни дамларда барча маҳалла, корхона ва ташкилотларда ободонлаштириш ишлари аллақачон бошлаб юборилган.
Бундай хайрли тадбирдан четда қолмаган ҳолда вилоятимиз сув хўжалиги тизим ташкилотлари ходимлари ҳам ўзларининг баҳоли ҳиссаларини қўшишмоқда.
Хусусан, ташкилотларнинг маъмурий бинолари ҳамда сув хўжалиги объектлари атрофидаги майдонлар тозаланиб, мевали ва манзарали дарахтлар кўчатлари экилмоқда.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)