
Эслатиб ўтиш жоизки, дайверлар “ЎзГАШКЛИТИ” илмий текшириш институти томонидан Ўзбекистон Республикаси биринчи президентининг 2012 йил ПК1874-сонли қарори билан “Урганч шаҳрининг ер ости сувларини пасайтириш” йўналиши бўйича Голландиянинг бутун дунёга машхур “Eijkelkamp” тупроқ ва сув масалалари бўйича хизмат кўрсатиш ташкилоти билан биргаликда Урганч шаҳри худудида ер ости сувларини пасайтириш мониторинг тизимини жорий қилиш ишларини амалга оширилган эди. Ушбу дайверлар Голландиядан келтирилган.
- Диспетчерлик хонасида навбатчи диспетчер ер ости сувлари сатҳини кузатиб боради. Ер ости суви сатҳи ўзгариши мониторинги бўйича маълумотлар кунлик, ойлик, йиллик маълумотлар базаси яратилади. Ундан ташқари бизда сервис ишлари бажарилади, унда ўрнатилган дайверларни созлиги кулатилади, лозим бўлса тизимли таъмирлаш ва тиклаш, тозалаш, монтаж ишлари қилинади – дейди Ер ости сувлари мониторингини регионлараро таянч ахборот тахлил маркази бўлими бошлиғи Қодомбоев Сарвар.
