УРГАНЧ ТУМАНИДАГИ КАНАЛНИ БЕТОНЛАШ ИШЛАРИ ЖАДАЛЛАШТИРИЛАДИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Жорий йилда Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан вилоятдаги 30 км узунликдаги каналларни бетонлаш, 467 км узунликдаги ирригация-мелиорация объектларини механизм ёрдамида тозалаш тадбирлари белгиланган. 2026 йил 25 сентябрь ҳолатига 29 км узунликдаги каналлар бетонланди, 64 км узунликдаги ирригация-мелиорация объектлари тозаланди. 
Шу билан бирга, кузги-қишки тадбирлар доирасида давлат муассасаси маблағлари ҳисобидан хўжаликлараро каналларни бетонлаш ишлари жадал олиб борилаяпти.
Кеча Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев Урганч тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси тасарруфидаги “Қазақ яб” каналини бетонлаш ишларини бориб кўрди.
Каналнинг узунлиги 13 км бўлиб, 3 200 гектар экин майдонларини суғориш учун хизмат қилади.
 
Урганч тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан уюштирилаётган ҳашар тадбирларида кунига 50 куб метр бетон олинаётган бўлиб, ҳозиргача каналнинг 2 км қисми бетон қилинди.

Вазир кунлик олинаётган бетон ҳажмини ошириш, бетонлаштириш ишларини белгиланган муддатда якунлаш, шу билан бирга, ишларни сифатли бажариш, ишчи-ходимларга иссиқ овқат ва дам олиш шароитларини яхшилаш бўйича топшириқлар берди. 

Сув хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)