Айни кунларда “Полвон-Ғозовот” ирригация тизими бошқармаси томонидан Қўшкўпир ҳамда Хива туманларидан оқиб ўтувчи “Кенагас” каналининг ПК 140+00дан ПК190+00гача бўлган қисмида ўзанни техника ёрдамида лойқадан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Жорий йилда каналнинг 4 км қисмида тозалаш режалаштирилган бўлиб, бугунгача 2 километрида ишлар якунланди.


Бундай тадбирлар натижасида суғориш тизимларида сув ўтказувчанлик яхшиланади ва ҳудудлардаги ер майдонлари сув билан тўлақонли таъминланади.

Маълумот учун, ушбу канал умумий узунлиги 26.3 км бўлиб, сув ўтказиш қобилияти 12 м³/секундни ташкил қилади; 2 та туманнинг жами 6 365 гектар ер майдонига сув етказиб беришга хизмат қилади.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати