ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали мутахассислари билан биргаликда ўқув семинари ўтказилди. 
Тадбир Президентимизнинг 2025 йил 19 июндаги “Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-95-сонли Фармони ижроси юзасидан ташкилотларда тузилган танлов комиссиялари аъзоларининг янги талаблар асосида малакасини ошириш мақсадида ташкил этилди. 
Унда барча тизим ташкилотлари инсон ресурсларини ривожлантириш бўйича масъул ходимлари ва танлов комиссияси аъзолари иштирок этишди.
Семинарда ушбу Фармон мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди, шу билан бирга, иштирокчиларни қизиқтирган саволлар юзасидан тўлиқ маълумотлар берилди.
 
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)