Жорий йил 8 июль куни Президентимизнинг 2021 йил 31 майдаги “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5132-сонли Қарори талабларидан келиб чиқиб, Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида “Иш юритиш тартиби ҳамда ижро интизоми” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.

Унда Хоразм вилояти тизим ташкилотлари ижро интизомига масъул ходимлари ҳамда вилоят “Yunicon-sof” компаниясидан тегишли мутахассислар жалб қилинди.

Тадбирда барча ходимларга иш юритиш тартиби тўғрисида ички буйруқлар қабул қилиниши ҳамда мазкур буйруқ орқали ижро интизоми тартибга солиниши кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, масъул ходимларнинг ҳар бирига ўзларининг шахсий “ONE ID”си орқали тизимга кириб, тизим орқали амалга ошириладиган ҳар бир қадам ва механизмлар алоҳида-алоҳида тушунтирилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати