Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган бўлиб, “Ўзбек тили ўзбек халқининг маънавий мулкидир”, дея таъкидланиши жамоатчиликнинг ғурурига ғурур қўшди. Шу тариқа ўзбек тили мустақил давлатимизнинг байроғи, герби, мадҳияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас давлат рамзига айланди.
1989 йил 21 октябрда “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилиниб, ўзбек тилининг ҳуқуқий мақоми мустаҳкамланди ва ушбу сана “Ўзбек тили байрами куни” этиб белгиланди.


Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати