ХОРАЗМ: ИЧКИ АРИҚЛАРНИ БЕТОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ БОШЛАБ ЮБОРИЛДИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Бугун Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан Ҳазорасп туманидаги “Боғи Турон” фермер хўжалигига қарашли бўлган ер майдонидан ўтган ички ариқларни бетонлаштириш жараёни мисолида амалий семинар ташкил этилди.
Семинарни Сув хўжалиги вазири ўринбосари Д. Ходжиахмедов ва Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ бошлиғи О. Тоировлар олиб борди.
Унда бошқарма бошлиғи ўринбосари Т. Хўжаниёзов, туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Б. Ёмғиров, “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси, Мелиоратив экспедицияси туман бўлимлари мутахассислари ҳамда ҳудуд фермерлари иштирок этишди.

Тадбирда йиғилганларга ариқларни бетонлаштириш орқали қанча афзалликларга эришиш мумкинлиги ҳақида тушунтиришлар берилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)