Тадбирда бош мутахассис К. Артиқов томонидан йиғилганларга Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-865-сонли Қонуни, ҳукумат сўнгги қарор ва фармонлари мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Шу билан бирга, объектда эксплуатация қилиш бўйича йўриқнома, техника хавфсизлиги юзасидан кўрсатмалар, юқори бьефда максимал сув сатҳини кўрсатиб турувчи қизил чизиқ бўлиши, паспорт маълумотлари ёзилган панолар ўрнатилиб қўйилиши ҳамда сувнинг олди-берди журналлари ўз вақтида тўлдириб борилиши, затворлар занглашга қарши бўялаши ва доимо ободонлаштириш ишлари эътиборда бўлиши кераклиги хусусида кўрсатмалар берилди.Маълумот ўрнида: ушбу гидроиншоот 1979 йил қурилган бўлиб, сув ўтказиш қобилияти 17 м³/секундни ташкил қилади; 4 та ровоқдан иборат; 3 та каналга сув тақсимлайди; Янгиариқ туманининг 4 500 гектар майдонини сув билан таъминлайди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати






