Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 7 майдаги ПФ-74-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-865-сонли Қонуни мазмун-моҳиятлари тушунтирилди, шу билан бирга, Сув кодекси лойиҳаси муҳокамасига ҳам тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, ёш тадқиқотчилар томонидан гидрометрия бўйича сувни ўлчаш ва янги техникалар бўйича маълумотлар берилди.
Маълумот учун: ушбу объект 1974 йил қурилган; 2018 йил қайта реконструкция қилинган; сув ўтказиш қобилияти 19 м³/сек.; 5 та ровоқдан иборат; канал узунлиги 36 км.; туманнинг 5 756 гектар ер майдонини сув билан таъминлайди. Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати






