Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги “Гидротехника иншоотларидан фойдаланиш даврида фавқулодда вазиятлар натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартибини белгилаш тўғрисида”ги 457-сонли қарори мазмун-моҳияти тушунтирилар экан, қарорнинг 3-иловасида Республикамиздаги мавжуд сув омборларини синфлари белгиланганлиги, суғурталашнинг қонун-қоидаларига мукаммал изоҳлар берилганлиги айтиб ўтилди.
Шунингдек, иккинчи ўқишга тайёрлаш учун муҳокамага қўйилган Ўзбекистон Республикаси Сув кодекси хусусида ҳам тўхталиб ўтилди.Маълумот ўрнида: ушбу гидроиншоот 1985 йил қурилган бўлиб, сув ўтказиш қобилияти 10 м³/сек.; 3 та равоқ мавжуд; Хива шаҳар ва тумани 4 670 гектар майдонини сув билан таъминлайди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати






