Тадбирда инспекция, Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари мутахассислари иштирок этдилар.
Йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги сув хўжалиги йўналишида имзолаган ПҚ-5-сонли Қарори, 7 майдаги ПФ-74-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-865-сонли Қонунлари мазмун-моҳияти тушунтирилди.Семинар сўнггида гидроиншоотда эксплуатация килиш бўйича йўриқнома, техника хавфсизлиги бўйича кўрсатмалар бўлишлиги, шунингдек сувнинг олди-берди журналлари ўз вактида тўлдириб борилиши, керакли авария захира материаллари тайёрлаб қўйилиши кераклиги хусусида кўрсатмалар берилди.
Маълумот ўрнида, ушбу канал бош гидроиншооти 1985 йил қурилган бўлиб, сув ўтказиш қобилияти 6 м³/секундни ташкил қилади; узунлиги 25,5 км; 2 та равоқдан иборат; туманнинг 2 239 гектар майдонини сув билан таъминлайди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати






