Вилоятимизнинг Қўшкўпир туманида 1396.7 км узунликда коллекторлар мавжуд бўлиб, шундан Мелиоратив экспедиция ҳисобидагилар 461.2 км хўжаликлараро, 935.5 км узунликда кластерлар ҳисобидаги ички зовур тармоқларидан ташкил топган. Туманда суғориладиган жами 33093 га майдонни мелиоратив холатини барқарорлиги учун ушбу коллектор зовур тармоқларини техник соз холатда сақлаб туриш талаб қилади.


Қолаверса, Мелиоратив экспедицияси томонидан вилоятнинг асосий заҳкашларидан бўлган Озёрний, Диванкўл, Ш.Андрей, Кангли, Давдон заҳкашларида ҳам реконструкция ва тозалаш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати