“ҚИЛИЧБОЙ” НАСОС СТАНЦИЯСИДА ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ ВА ЁРДАМЧИ ХЎЖАЛИК МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМАСИ БЎЛДИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Хоразм вилоятининг Насос станциялари ва энергетика бошқармаси Гурлан туманидаги “Қиличбой” насос станциясида бир нечта мутахассислари иштирокида амалий семинар ўтказилди. Ушбу семинарда кўргазмали иш қуроллари ва уларнинг иш фаолиятда нақадар аҳамиятли эканлиги кўрсатилиб, электр энергиясидан фойдаланишда иқтисодий тежамкорлик каби муҳокама қилиниб, объектда тегишла очиқ майдонда ташкил этилган ёрдам хўжаликдаги ишлар билан танишилди. 
Насос станциялари ва энергетика бошқарма бошлиғи Б.Ганджаев маълумот беришича, жорий йилнинг октябр ойи учун вилоятдаги насос станцияларнинг электр энергиясига 3,95 млн.кВт.с лимит ажратилган бўлиб, амалда ҳозирги кун ҳолатига 3,4 млн.кВт.с ишлатилганлиги маълум бўлди. Қолаверса, жорий йилда 12 та насос агрегатлар ва 15 та электродвигателларни янгилаш, 23 та конденсатор, 26 та частота ўзгартирувчи қурилмалар, 10 та қуёш батарейкаси, 2 та қуёш сув иситиш қурилмаси, 55 та светадиодли лампа ўрнатиш, 870 м узунликдаги кабелларни алмаштириш ҳамда 233 та “онлайн” сув ўлчагич қурилмаларини ўрнатиш режалаштирилган. Маълумот учун келтирадиган бўлсак, Хоразм вилоятининг Насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳисобида жами 286 дона насос станциялар мавжуд.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)