QR-код адреса статьи


ХОРАЗМДА “ХОТИН-ҚИЗЛАР ЎРТАСИДА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ” МАВЗУСИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

2022 йил 27 июль куни Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида “Аёллар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш” мавзусида семинар ташкил этилди. Унда ҳавза бошқармаси ва туман ирригация бўлимларида ишлаётган хотин-қизлар иштирок этдилар.
Тадбирда Қўшкўпир тумани ИИБ катта инспектори, подполковник Гулноза Ғуломова ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги Урганч жамоатчилик саломатлиги техникуми психологи Дилдора Жуманиёзованинг маърузалари тингланди.
Семинарда хотин-қизлар орасида учраётган жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва турли хил муаммоли вазиятларнинг келиб чиқишлари ва уларнинг олдини олиш чора-тадбирлари тушунтириб ўтилди. Жиноятчилик ва зўравонликка асосий сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳаётий мисоллар келтирилди. Маҳаллаларда ташкил этилган аёллар маслаҳат кенгашлари, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига қаратилган қарорлар ижросини таъминлаш тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Психолог томонидан психологик тест-машқлар бажарилди, иштирокчилар эса ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий саволларга керакли жавобларни олдилар.


Х.Машарипова
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот котиби

Orqaga qaytish