Хоразм вилояти
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ирригация тизимларини яхшилаш ва соҳа ходимлари учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш мақсадида вилоятимиздаги каналлар ва коллекторлар бўйларида ишчиларнинг дам олишлари учун мўлжалланган “Сувчилар уйлари” ташкил этилган.
Ана шундай бино Тупроққалъа тумани, “Саидлар” ҳудудидаги “Шех ёп” каналининг ПК00+80 қисмидаги гидроиншоот ҳудудида ҳам мавжуд бўлиб, ҳозир у ерда туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасининг ишчи жамоаси томонидан катта ҳашар уюштирилган.
Ҳашар давомида бинонинг ташқи, ички ва том қисмлари таъмирланмоқда. Шунингдек, атрофдаги дарахтларнинг қуриган шох-шаббалари қирқилиб, ҳудудда ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, ушбу объект ер майдонидан унумли фойдаланган ҳолда муассасада меҳнат қилаётган ходимларни моддий рағбатлантириш мақсадида ўрдакхона қуриш ишлари бошлаб юборилган. 
Ҳашарда қатнашаётган ишчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва бу орқали меҳнат самарадорлигини ошириш мақсадида иссиқ тушликлар ташкил этилган.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати