QR-код адреса статьи


ЧАПҚИРҒОҚ АМУДАРЁ ИРРИГАЦИЯ ТИЗИМЛАРИ ҲАВЗА БОШҚАРМАСИДА “КАРЬЕРА КУНИ” ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Жорий йилнинг 28 июль куни Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва тизим ташкилотлари томонидан “Карьера куни” ўтказилди.
Мазкур тадбирда Сув хўжалиги вазирининг маслаҳатчиси Нодира Каримова, Сув хўжалиги вазирлиги Кадрлар бўлими бошлиғи Дилафруз Алиқулова, Кадрлар бўлими етакчи ходими Жонибек Холмаматов, Хоразм вилояти ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича илмий маслаҳатчиси Бахтиёр Матяқубовлар ҳамда вилоят сув хўжалиги ташкилотларининг кадрлар масалалари бўйича бош мутахассислари ва олий таълим муассасалари битирувчилари бўлган 100 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этишди.
Тадбирда ҳозирги кунда республикамизнинг сув хўжалиги соҳасида олий маълумотли мутахассисларга бўлган эҳтиёж ҳамда келгусида кадрлар салоҳиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар хусусида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.
Шу билан бирга, “Карьера куни”дан кутилаётган натижалар ҳамда келгусида ҳар бир тумандаги кадрлар бўйича мутахассислар олдида турган вазифалар аниқ ва лўнда қилиб тушунтириб берилди.
Тадбир давомида олий таълим муассасалари битирувчилар иш берувчилар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиб, бўш иш ўринлари ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича маълумотларга эга бўлишди ҳамда шу ерни ўзидаёқ шахсий резюмеларини тақдим этиб, келгуси қадамлари тўғрисида тавсиялар олишди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish