QR-код адреса статьи


СУВ ХЎЖАЛИГИ ТАШКИЛОТЛАРИ МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

Юртимизда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ирригация ва мелиорация объектларини соз ҳолатда сақлаш ҳамда сув йўлларини тозалаш ишлари самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 майдаги “Лалми ва яйлов ер участкаларини фойдаланишга киритишни рағбатлантиришнинг янги механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-83-сон Фармонига асосан Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига яна қўшимча 1 та экскаватор ва 1 та бульдозер харид қилинди.
Ҳозирда ушбу махсус техникалар Хоразм вилояти суғориш тизимларини таъмирлаш-тиклаш жараёнларига жалб қилинган.
Шу билан бирга, Урганч тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан Президентимизнинг 2025 йил 12 сентябрдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда маҳсулот етиштиришнинг узлуксизлигини таъминлаш ва ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-172-сонли Фармони ижросига мувофиқ тушган маблағлар ҳисобидан ташкилотга хизматда фойдаланиш учун автомобиль харид қилинди.
Ушбу замонавий техникалар ирригация тармоқларини лойқадан тозалаш, каналлар қирғоқларини мустаҳкамлаш ва сув иншоотларида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ишларида тезкорлик ва сифатни таъминлашга хизмат қилади.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish