QR-код адреса статьи


СУВДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ВА ГИДРОТЕХНИК ИНШООТЛАРНИ БЕТАЛОФАТ ИШЛАТИШ ЮЗАСИДАН СЕМИНАР

“Сувхўжаликназорат” инспекцияси Хоразм вилояти бошқармаси томонидан сувдан самарали фойдаланиш ва гидротехник иншоотларни беталофат ишлатиш юзасидан ташкил этилган навбатдаги семинар Боғот туманидаги “Бешариқ” каналининг ПК187+00 қисмидаги гидроиншоотда ўтказилди.
Унда туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси ҳамда Насос станциялари ва энергетика бошқармаси мутахассислари қатнашишди.
Семинар давомида инспекция бош мутахассиси М.Якубов томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-865-сон Қонуни ҳамда Президентимизнинг 2022 йил 11 майдаги “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-240-сон ва 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5-сонли Қарорлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятлари тушунтирилди.

Шу билан бирга, ҳукумат топшириқлари ижросини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлашга қаратилган вазифалар белгиланиб, керакли кўрсатмалар берилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish