QR-код адреса статьи


СУВ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ АСОСИДА ОЛИМЛАР ТОМОНИДАН ЖОЙЛАРДА ИЛМИЙ ТАВСИЯЛАР БЕРИБ БОРИЛМОҚДА

Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманидаги "Ғофур Руҳия" фермер хўжалигида 2025 йилда Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти ҳузуридаги Хоразм минтақавий маркази (Марказ) томонидан фермер хўжалигининг сув олиш жойида ўзгармас-ўзан гидропости қурилган ва рақамлаштириб берилган эди.
Бугун ушбу иншоотда Марказ ва туман "Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси билан биргаликда фермер хўжаликлари ва сув хўжалиги соҳа мутахассислари учун ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
Семинар ишида туман ҳокими М.Абдуллаев, "ТИҚХММИ" Миллий тадқиқот университети профессори Б.Матёқубов, Сув хўжалиги вазирлиги ишчи гуруҳи аъзолари, вилоят ва туман сув хўжалиги ташкилотлари раҳбар ва мутахассислари, фермер хўжалик раҳбарлари ҳамда Марказ илмий ходимлари иштирок этишди.
Тадбир иштирокчиларига олимлар томонидан ички хўжалик каналларининг сув олиш жойларида сув ҳисобини юритиш учун гидропост турини танлаш, қуриш ва уни ҳужжатлаштириш ҳамда рақамлаштириш юзасидан илмий тавсиялар берилди ҳамда фермерларга мазкур мавзу бўйича Марказ томонидан тайёрланган буклетлар тақдим этилди. 
Бундан ташқари фермер хўжалигида "Хоразм тажрибаси" асосида насос агрегати учун қуёш панели қурилиб ишга туширилган бўлиб, фермер хўжаликлари раҳбарларига муқобил электр энергияси манбаларидан фойдаланиш самаралари тўғрисида маълумотлар берилди.
Шу билан бирга, ушбу фермер хўжалигининг жами 22 га майдонида жорий этилган "Шинжон усули" мисолида томчилатиб суғориш тизими бўйича тизимдан самарали фойдаланиш, суғориш ва ўғитлаш ишларини биргаликда ташкил этиш юзасидан тавсиялар берилди. 


Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish