QR-код адреса статьи


ЁРДАМЧИ ХЎЖАЛИКЛАР ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШИГА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

Хоразм вилояти сув хўжалиги тизим ташкилотлари томонидан ўзлари тасарруфида бўлган сув ҳавзаларидан ҳамда уларнинг қирғоқ зоналаридаги ер майдонларидан самарали ва унумли фойдаланиш мақсадида чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик ва балиқчилик йўналишлари йўлга қўйилган.
Хусусан, ана шундай ташкилотлардан бири бўлган Мелиоратив экспедиция томонидан туманлар ҳудудларида мазкур йўналишлар бўйича “Ёрдамчи хўжалик”лар ташкил этилган бўлиб, у ерда ишчи-ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, қўшимча даромад манбаларини шакллантириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирилмоқда.
Ҳозирги кунда ушбу “Ёрдамчи хўжалик”ларда умумий ҳисобда 10 бош қорамол, 250 дона қўй, 50 дона қуён, 15 дона ғоз, 5 000 дона ўрдак ва 500 дона товуқ парваришланмоқда. 
Шунингдек, “Озёрний” коллекторининг Янгиариқ ва Боғот туманларидан оқиб ўтувчи учта нуқтасида умумий майдони 5 гектарга тенг майдонда ҳовузлар қазилиб, балиқчилик ҳам ташкил этилмоқда.
Бу каби ташаббуслар нафақат иқтисодиётни ривожлантириш, балки экологик барқарорликни таъминлаш, шу билан бирга, ташкилотда меҳнат қилувчи хизматчиларнинг ижтимоий фаровонлигини ошириш учун ҳам муҳимдир.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish