QR-код адреса статьи


ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Боғот туманидаги “Р-5” каналининг ПК 100+00 қисмидаги “Сувчилар уйи”да сув хўжалиги объектлари атрофларидаги ер майдонларида ёрдамчи хўжаликлар ташкил этиш масаласи юзасидан семинар ўтказилди.
Тадбир Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Жуманиёзов бошчилигида олиб борилиб, унда вилоят тизим ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди.
Семинарда гидрообъектлар ҳудудларидан унумли фойдаланган ҳолда ёрдамчи хўжаликлар фаолиятини янада кенгайтириш ва бу орқали у ерда етиштирилаётган маҳсулотлар ҳажмини ошириш имкониятлари муҳокама қилинди ҳамда уларни амалга ошириш хусусида тавсиялар берилди.
Шу билан бирга, семинар ўтказилган манзилда Боғот тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан 150 м² майдонда чорва моллари ва паррандалар парваришлаш учун бино қурилиши жараёнлари кўздан кечирилди. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, ушбу қурилиш ишларида ортиқча молиявий харажатларни камайтириш мақсадида иккиламчи қурилиш материалларидан фойдаланилмоқда.
Ташкилотлардаги бу каби ёрдамчи хўжаликлар фаолияти натижасида олинадиган маҳсулотлар, авваламбор ходимларни моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, ресурслардан самарали фойдаланишга ва иқтисодий фаолиятни кенгайтиришга хизмат қилади.
 
Бу эса ўз навбатида ишчиларнинг мотивацияси ва умумий меҳнат натижаларини яхшилабгина қолмай, балки ташкилотнинг ижтимоий имижига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. 

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish