QR-код адреса статьи


ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Сув ресурсларини самарали бошқариш, ерлардан фойдаланишни яхшилаш ва табиий офатларнинг олдини олиш мақсадида суғориш тармоқларини бетонлаш ишлари вилоятимиз ҳудудларида жадаллик билан амалга оширилмоқда.
Жумладан, ҳозирда 2025-2026 йилларда каналлар ва суғориш тармоқларини бетонлаш ва реконструкция қилиш ишлари бўйича Давлат дастурига мувофиқ Хива туманидаги “Хумбуз” канали “Урганчмахсуссувпудрат” МЧЖ томонидан бетонланмоқда. 
️Ушбу канал “Оқ ёп” ва “Гандимиён” ҳудудларида жойлашган 5 та МФЙ аҳолиси томорқалари ҳамда 7 та фермер хўжаликларининг жами 1 800 гектар экин майдонларини сув билан таъминлайди. Мазкур объект узунлиги 6,6 км бўлиб, бугунга қадар 2,57 км қисмида ишлар бажарилган.
Канал ва ариқларни бетонлаш сувнинг аниқ йўналишда ҳаракатланишини таъминлаш, эрозияни камайтириш ва уларнинг хизмат муддатини узайтиришга ёрдам беради. Шу билан бирга, маҳаллий аҳоли ҳамда фермерлар учун сув таъминотини яхшилашга ва бу орқали етиштирилаётган маҳсулотлар сифатини ошириб, ҳосилни кўпайтиришга ҳам хизмат қилади.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish