QR-код адреса статьи


Хоразм вилояти сув хўжалиги тизим ташкилотлари умумхалқ ҳашарда фаоллик билан иштирок этишмоқда

Жумладан, Туямўйин гидроузелидан фойдаланиш бошқармаси томонидан тадбир доирасида бажарилаётган ишлар бориши билан фотолавҳалар орқали танишишингиз мумкин.
Ҳашар доирасида ташкилот маъмурий биноси, Ўзан гидроузели, “Капарас” иншооти, “Султонсанжар” иншооти, “Султонсанжар” дамбаси ва “Питнак-арна” сув ташлаш иншооти каби объектларда тозалаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ҳамда мевали ва манзарали кўчатлар экиш жараёнлари кетмоқда. 

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish